Нишанов Ахрам Хасанович 1960 йилда туғилган. 1982 йилда Тошкент давлат университетини битирган. Диплом бўйича ихтисослиги – амалий математика ва механика. 1991 йилдан – техника фанлари номзоди, 1996 йилдан буён – техника фанлари доктори.

1990 йил 14 ноябрда К.067.02.03 Ихтисослашган Кенгашда техника  фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун “Теория эвристического выбора информативных наборов признаков в проблеме распознавания образов” мавзусида 05.13.01 – Техникавий тизимларда бошқарув (“Управление в технических системах”) ихтисослиги бўйича диссертациясини ҳимоя қилган. 

1995 йил 22 декабрда Д 015.12.21 Ихтисослашган Кенгашда техника  фанлари доктори илмий даражасини олиш учун  “Теория эвристического выбора информативных наборов признаков в проблеме распознавания образов” мавзусида 05.13.01 – Техникавий тизимларда бошқарув (Управление в технических системах) ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва  техника фанлари доктори илмий даражасини олди.

Умумий иш стажи - 42 йил, илмий ва педагогик иш стажи – 22 йил, жумладан, ОТМларда илмий-педагогик иш стажи – 18 йил.

Нишанов Ахрам Хасанович 2021 йилдан бошлаб “Тизимли ва амалий дастурлаштириш” кафедрасининг профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Нишанов Ахрам Хасанович магистратура босқичида “Big Data билан ишлаш” фанидан маъруза ва амалий машғулотларини, бакалавриатура босқичида “Дастурий таъминот қурилмаси ва эволюцияси”, “Маълумотлар тузимаси ва алгоритмлари” каби фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқда.

Нишанов битирув ишларга, магистрлик ва докторлик диссертацияларга раҳбарлик қилган. Жумладан, 4 нафар техника фанлари номзоди, 6 нафар техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 1 нафар техника фанлари доктори (DSc) ва бир қанча магистратура ва бакалавриат битирувчиларга илмий раҳбарлик қилган.

2017-2018 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат Қўмитасининг БА-5-017  - “Создание алгоритмов и программного обеспечения диагностики рака молочной железы и шейки матки на основе методов интеллектуального анализа данных” мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасининг илмий раҳбари бўлган.

2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат Қўмитасининг 22/19-Ф  - «Миллий электрон ҳукумат муҳити хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг “iGov – маслаҳат-муҳокама-мониторинг тизими”ни ишлаб чиқиш ва унинг тадбиқи» мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасининг илмий раҳбари бўлган.

 

Нишанов Ахрам Хасанович ўз илмий фаолияти давомида бир қатор илмий мақолалар чоп эттирилган ҳамда дастурий гувоҳномалар олган.